Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

22/Сентябрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Германия элчиси Афғонистондаги вазият, шунингдек, ушбу мамлакатдаги гуманитар ҳолатни муҳокама қилди

ТОШКЕНТ, 22 cентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев кеча Германия элчиси Тило Клиннер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


 ТИВ манбасига кўра, учрашув давомида томонлар Афғонистондаги вазият, шунингдек, ушбу мамлакатдаги гуманитар ҳолатни муҳокама қилди.

 Германия элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчликни ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидлади.

 Шу билан бирга, Тило Клиннер Афғонистондан Германия ва бошқа чет эл фуқароларини эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун Ўзбекистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирди.

 Шунингдек, Германия томонига Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш ва қўшни давлатнинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот берилди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясидаги нутқида Ўзбекистон яқинда ўзбек-афғон чегарасини очиб, ушбу мамлакатга бирламчи зарур бўлган озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари ва электр энергияси етказиб беришни қайта тиклаганини таъкидлади.

Мавзуга оид

Покистоннинг янги элчиси Ўзбекистон ТИВ...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов кеча Покистон элчиси этиб тайинланган Аҳмад Фаруқдан...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бошчилигидаги делегация кеча А...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Европа ком...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимизга ташриф билан келган Е...

Сўнгги янгиликлар