Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

26/Ноябрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон Президентининг Махсус вакили ЕХҲТнинг трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш бўйича координатори билан музокаралар ўтказди


ТОШКЕНТ, 26 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев бугун ЕХҲТнинг трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш бўйича координатори Алена Купчина билан видеоконференсалоқа шаклида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан Афғонистон йўналишидаги ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Алена Купчина Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистондаги вазият, шу жумладан, мамлакатдаги гуманитар вазиятни яхшилаш учун тезкор чоралар кўриш зарурлиги юзасидан позицияси ва ёндашувларига юксак баҳо берди.

Шу билан бирга, Афғонистондаги вазият оқибатлари бўйича ишлашга қаратилган аниқ чора-тадбирлардан иборат ЕХҲТ дастури юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Ушбу чора-тадбирлар чегарадаги хавф-хатарларни камайтириш, ҳамжамиятлардаги заифликларни бартараф этиш ва барқарорлигини ошириш, минтақадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун имкониятлардан фойдаланиш сингари йўналишларни ўз ичига олади.

ЕХҲТ координатори 2021 йил 2 декабрь куни Стокгольм шаҳрида бўлиб ўтадиган Ташкилотга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши арафасида мазкур учрашувнинг ўтказилгани муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Туркиянинг...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Туркия элчиси этиб тайинланган Олган...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбо...

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов Покистон элчиси Сайид Али...

Тошкент вилоятида “Дипломатлар боғи” таш...

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан қабул қилинган “Яшил макон” миллий дастурини амалга ...

Сўнгги янгиликлар