Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Ноябрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Президентининг махсус вакили ва Россия элчиси томонларнинг Афғонистон инқирозини ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Эргашев бугун Россия Федерациясининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ хабарига кўра, суҳбат давомида Афғонистон инқирозини ҳал этиш бўйича Ўзбекистон ва Россия саъй-ҳаракатлари, Афғонистондаги бугунги вазият, Доҳа шаҳрида Афғонистон бўйича тинчлик музокараларининг бориши ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар, шунингдек, қўшни мамлакатда тинчликни тарғиб қилишда яна бир муҳим қадам саналган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ қошида Афғонистон бўйича доимий қўмита тузиш тўғрисидаги ташаббусини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Мавзуга оид

Таъсирчан парламент назорати – самарали ...

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисидаги нутқида Ўзбекистон Республикаси Пр...

Япония ўзбекистонлик талабаларга 2,6 мил...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси вакилларининг...

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегаци...

Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Россия Федерациясига ташрифи доирасида Мос...

Сўнгги янгиликлар