Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Президент

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби: Ўзбекистон Президенти ва Япония Бош вазири телефон орқали мулоқот чоғида кўп қиррали ҳамкорликнинг барча жиҳатларини батафсил муҳокама қилдилар


ТОШКЕНТ, 17 май.  /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби  Шерзод Асодов бугун ўтказилган брифинг чоғида давлатимиз раҳбарининг Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга билан телефон орқали мулоқоти тафсилотлари ҳақида  батафсил тўхталди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Япониялик ҳамкорларимиз ташаббуси билан кўп қиррали ҳамкорликнинг барча жиҳатлари батафсил муҳокама қилинди, - деди Шерзод Асадов. - Жумладан, дипломатик алоқалар, пандемияга қарши курашиш, савдо, тадбиркорлик ва инвестициялар, инновациялар, соғлиқни сақлаш, таълим, экология ва бошқа муҳим йўналишларга алоҳида этибор қаратилди. Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон ва Япония етакчилари даражасидаги бундай телефон мулоқоти илк бор ташкил этилди».

«Бош вазир Суга қайд этганидек, Ўзбекистон очиқ ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш борасида Япониянинг минтақадаги энг муҳим ҳамкоридир, - деб қайд этди Президент матбуот котиби. - Япония етакчиси Ўзбекистон Президентининг 2019 йил декабрь ойида ушбу мамлакатга қилган ташрифи натижаларини юксак қадрлашини ҳамда пандемия билан боғлиқ карантин чоралари юмшаган сари ўзаро мулоқотларни кенгайтириш истагида эканини алоҳида таъкидлади».

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Япония етакчилари телефон ...

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга билан телефон орқали мулоқ...

Президент Шавкат Мирзиёев бокс бўйича Ўз...

Мард ва жасур фарзандларим, юртимиз қаҳрамонлари!...

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган й...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тад...

Сўнгги янгиликлар