Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Май/2021   Президент

Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби: Давлатимиз раҳбари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади


ТОШКЕНТ, 17 май.  /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари - Президент матбуот котиби  Шерзод Асодов брифинг ўтказди. Унда  жорий  ҳафтада давлатимиз раҳбари иштирок этадиган тадбирлар режаси ҳақида маълумот берилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, ушбу ҳафтада техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимини такомиллаштириш юзасидан тақдимот, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор ҳамда кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари Жаҳон банки президентининг Европа ва Марказий Осиё бўйича ўринбосари Анна Бьердени қабул қилади.

Ўзбекистон Президенти Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари сифатида иштирок этади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентига Тошкент вилояти ...

Президент Шавкат Мирзиёев кеча Тошкент вилоятида амалга ошириладиган бунёдкорлик лойиҳалар...

Ўзбекистон ва Япония етакчилари телефон ...

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга билан телефон орқали мулоқ...

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган й...

Президент Шавкат Мирзиёев кеча ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайт...

Сўнгги янгиликлар