Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

29/Декабрь/2022   Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва мамлакатимиз халқига Мурожаатномаси Италия оммавий ахборот воситалари диққат марказида

РИМ, 29 декабрь. /«Дунё» АА/. Италиянинг «L'Opinione delle Liberta» онлайн нашри саҳифасида "Ўзбекистоннинг 2023 йилдаги сиёсий ва иқтисодий устуворликлари" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.


Унда қайд этилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Олий Maжлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида ниҳоясига етаётган йил якунларини сарҳисоб қилгани баробарида келгуси йилдаги ривожланишнинг 6 та асосий йўналишини белгилаб берди.

Ушбу ҳужжатда Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўяётганини таъкидлар экан экан, онлайн нашр 2023 йил Ўзбекистонда “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили", деб эълон қилинганини қайд этган.

Мақолада, шунингдек, мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида ҳам муайян муваффақиятларга эришилгани, хусусан, 2022 йилда пенсия ва ижтимоий нафақалар минимал истеъмол харажатларидан паст бўлмаган даражага кўтарилгани ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.

“Хулоса қилиб айтганда, келгуси йилда давлат бошқарувини такомиллаштириш, ижтимоий сиёсат, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш, экология, бозор иқтисодиётини ривожлантириш ва инвестиция муҳитини яхшилаш каби йўналишларда жиддий ислоҳотлар амалга оширилади”, деб ёзади «L'Opinione delle Liberta».

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва...

Италиянинг бир қатор газеталари саҳифаларида «Ўзбекистон Президенти парламентга йўллаган ...

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва Ў...

Эроннинг «Sobh-Eqtesad» газетаси саҳифасида «Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва ...

Ўзбекистон етакчисининг Олий Мажлис ва Ў...

Афғонистонда инглиз тилида нашр этиладиган «The Kabul Times» газетасининг электрон саҳифас...

Сўнгги янгиликлар