Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

04/Январь/2023   Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномаси Италия ОАВ нигоҳида

РИМ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Италиянинг «Il Messaggero», «Il Metropolitano» ва «Giornale Diplomatico» газеталари саҳифаларида  «Ўзбекистон Президенти парламентга йўллаган Мурожаатномасида жорий йил якунлари ва 2023 йилга мўлжалланган сиёсатни белгилаб берди» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.


Нашрлар томонидан қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари Олий Мажлис ва мамлакат халқига йўллаган Мурожаатномасида 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили», деб эълон қилишни таклиф этди.

Мазкур мақолаларда иқтисодий соҳада илк бор Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 80 миллиард доллардан ошиб, 8 миллиард долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилингани ҳолда экспорт ҳажми 19 миллиард долларга етгани маълум қилинган. Алоҳида қайд этилганидек,  «Мамлакат тарихида биринчи марта 2022 йилда пенсия ва ижтимоий нафақалар истеъмол харажатлари учун яшаш минимумидан паст бўлмаган даражага етди. Агар 2017 йилда атиги 500 минг нафар кам таъминланган оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 2 миллиондан ошди. Ажратилган маблағлар ҳажми 7 баробар ошиб, йилига 11 триллион сўмга етди».

Италия босма нашрлари ушбу дастуриламал ҳужжатда   конституциявий ислоҳотлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилганини ҳам қаламга олар экан, бугунги кунга қадар фуқаролардан Конституцияга ўзгартиш киритиш бўйича 220 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушгани ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.  

«Президент Шавкат Мирзиёев  Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида 2023 йилда мактаб таълими сифатини ошириш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини юксалтириш асосий вазифалардан бири бўлишини таъкидлади. Президент мактабларида дунёнинг 130 та давлатида синовдан ўтказилган «A-Level» таълим дастури жорий қилинган. Мактабгача таълим соҳасида ҳам муҳим вазифалар турибди», деб ёзади Италия оммавий ахборот воситалари.

Улар Президент Шавкат Мирзиёев келгуси йилда ҳам соғлом рақобат, хусусий мулк дахлсизлигини, тадбиркорликни қўллаб-қувватловчи эркин бозор механизмларини фаол ҳаётга татбиқ этиш тарафдори эканлигини   алоҳида таъкидлагани хусусида тўхталар экан, бу масалалар янги Конституцияда алоҳида ўрин тутиши кераклигини ҳам қайд этган.

Бундан ташқари, 2023 йили Ўзбекистонда ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий тенгсизликни камайтириш ва барча туман ҳамда шаҳарларни мутаносиб ривожлантириш бўйича янги ёндошувлар жорий этилиши, улар салоҳиятига кўра бешта тоифага ажратилиши, шунингдек, ҳудудлар уларнинг тоифасига қараб белгиланиши ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг йўналишлари белгилаб қўйилиши ҳам италиялик ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.

«Президент 2023 йил ислоҳотларни амалга оширишда бурилиш даври бўлишига ишонч билдирмоқда. Сўнгги йилларда эришилган иқтисодий муваффақиятлар ҳақиқий фаровон давлатни шакллантиришга ўтиш учун бюджетда етарли маблағ жамғариш имконини берди», деб ёзади Италия ОАВ.

Мавзуга оид

ЮНИСЕФ ваколатхонаси раҳбари: Давлат раҳ...

БМТнинг Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммедз...

Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлис ва...

Қозоғистоннинг «Инфозакон» журналида давлатимиз раҳбарининг 20 декабрь куни Олий Мажлис ва...

Ўзбекистон етакчисининг Олий Мажлис ва Ў...

Афғонистонда инглиз тилида нашр этиладиган «The Kabul Times» газетасининг электрон саҳифас...

Сўнгги янгиликлар