Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

30/Январь/2023   Долзарб

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга буюрган давлат ташрифи Россия оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилди

МОСКВА, 30 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига буюрган давлат ташрифи Россия Федерацияси оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири


Хусусан, ушбу мавзуга бағишлаб Россия ОАВ саҳифаларида эълон қилинган хабар-мақолаларда ташриф чоғида имзоланган Кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация, нафақат тинчлик, яхши қўшничилик муносабатларига, балки иқтисодиётларнинг ўзаро ривожланишига ҳам замин яратиши қайд этилган. Шунингдек, буларнинг барчаси томонларнинг ўзаро муносабатларни стратегик даражага олиб чиқаётгани ҳамда икки давлат ўртасида илгари ҳеч қачон кузатилмаган мисли кўрилмаган ўзаро тушуниш қарор топганини англатиши алоҳида таъкидланган.

Айрим Россия ОАВ Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг сиёсий иродаси билан мураккаб, бир пайтларда ҳал қилиб бўлмайдигандек кўринган масалаларни ечиш мумкин эканлиги исботлашгани қуйидаги фикрлар билан тасдиқланган: “Чегараларни делимитация қилиш ва ратификация ёрлиқлари алмашиш жараёнининг якунлангани тарихий воқеа бўлди ва бу тўпланиб қолган мураккаб масалаларни юксак дипломатия, соғлом фикр ва ижобий сиёсий ирода билан ҳал этишнинг ўзига хос намунасидир. Икки мамлакат раҳбарлари ўз халқларининг тинчлиги ва келажаги йўлида келишувга эришиш ва бирлашиш мақсадида эски муаммоларни тўла-тўкис бартараф этишди”.

“Икки томонлама стратегик шерикликнинг давоми сифатида  мамлакатлар ҳукуматлари олдига товар айирбошлашни, шу жумладан, импортнинг ўрнини фаол тўлдириш ва савдо марказларини ташкил этиш орқали икки миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди”, деб ёзади Россия оммавий ахборот воситалари.

Мавзуга оид

Ўзбекистон делегацияси Польша Сеймида ик...

Бугун Варшавада Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов Польша Миллий ...

Ўзбекистоннинг ФАО, ҚХРХЖ ва БООД ҳузури...

Ўзбекистон элчихонаси БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат саммити якунларини муҳокама қилиш мақсадид...

Немис эксперти: Ўзбекистон Президентини...

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашининг (ИҲК) 46-...

Сўнгги янгиликлар