Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

07/Декабрь/2021   Медиа

Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга давлат ташрифи якунлари Ҳиндистон матбуоти нигоҳида


ДЕҲЛИ, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 5-6 декабрь кунлари Қозоғистонга амалга оширган давлат ташрифи якунларига бағишлаб Ҳиндистоннинг “Sarkaritel” онлайн-нашрида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Материалда музокаралар давомида икки давлат етакчилари кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон шериклигига доир кенг кўламли масалалар, шу жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кўриб чиқишгани, халқаро ва минтақа кун тартиби бўйича фикр алмашгани таъкидланган.

“Сиз Қозоғистонга давлат ташрифи билан келганингиздан жуда мамнунмиз. Ҳамкорликни янги даражага олиб чиқишда ушбу воқеа жуда муҳим. Бугун имзоланадиган ҳужжатлар шериклигимизга қўшимча суръат бағишлайди. Мамлакатларимиз ҳукуматларига белгиланган мақсадларга эришиш учун саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш топшириғини бердик. Ўйлаймизки, мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар бутун Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омили бўлиб хизмат қилади”, – дея Қосим-Жомарт Тоқаев сўзларидан иқтибос келтиради ҳинд нашри.

Ҳиндистон ахборот ресурси давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон ва Қозоғистон – табиий иқтисодий ҳамкорлар. Иқтисодиётларимиз рақобат қилмайди, бир-бирини тўлдириб туради. Ўзаро савдо ортмоқда. Жорий йилда товар айирбошлаш рекорд даража – 4 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Автомобиль ва темир йўллари орқали юк ташиш ҳажмлари ошмоқда. Авиақатновлар тўлиқ қайта тикланди, янги йўналишлар очилмоқда. Етакчи корхоналаримиз кооперацияни муваффақиятли кенгайтирмоқда. Кейинги йилларда иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларида қўшма корхона ва лойиҳалар сони 6 баробарга ошди”, – деган сўзларига эътибор қаратади.

Мақолада Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигининг ривожланиш истиқболлари тўғрисида ҳам маълумот берилган. Хусусан, Ўзбекистон Президентининг ташрифи арафасида Туркистон шаҳрида Бош вазирлар раислигида Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, Ҳудудлар форуми ҳамда Қозоғистон пойтахтида қўшма бизнес-форум муваффақиятли ўтказилгани, ушбу тадбирлар натижасида жами 6 миллиард долларлик келишув ва шартномалар имзолангани айтилган.

“Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга амалга оширган давлат ташрифи доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди”, дейилади “Sarkaritel” онлайн-нашрида чоп этилган мақолада.

Мавзуга оид

Ўзбекистоннинг мустақил ривожланиш йилла...

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллиги, мамлакатимизда мустақил ривожланиш йиллари ...

Ўзбекистон элчисининг мақолаласи БААнинг...

БААнинг "Khaleej Times" электрон нашрида Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов...

Хитой Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсуло...

Хитойнинг етакчи нашрларидан бири - «Жэньминь жибао» газетаси веб-саҳифасида Ўзбекистон-Хи...

Сўнгги янгиликлар