Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


22/Август/2021   Долзарб

Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти тафсилотлари ИҲТ мамлакатлари бизнес доиралари вакиллари диққат марказида бўлиб турибди


ТЕҲРОН, 22 август. /«Дунё» АА/. Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Савдо-саноат палатаси ўз веб-сайтида Ўзбекистон Президентининг ишбилармонлар билан очиқ мулоқоти тафсилотлари ҳақидаги мақолани жойлаштирди, деб хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёев 20 август куни Ўзбекистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқот ўтказди. Бу форматдаги биринчи учрашувга айланган тадбирда ўн мингга яқин тадбиркор қатнашди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор йўналишлари сифатида белгиланган. Охирги беш йил мобайнида ушбу соҳани ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарор қабул қилинди. Тадбиркорлик фаолияти учун 114 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинди, 33 турдаги фаолият учун хабар бериш тартиби жорий этилди. Рухсатномалар олиш тартиби соддалаштирилди ва уларни бериш муддатлари ўртача 2 баробарга қисқартирилди. Ортиқча текширувлар бекор қилинди, нақд пул, валюта ва хомашё айланиши билан боғлиқ чекловлар олиб ташланди.

Мақолада таъкидланганидек, Президент ўз нутқида уларни ҳал қилишнинг 7 муҳим йўналишини белгилаб берди. Биринчи йўналиш бизнесни молиялаштириш, иккинчиси - солиқ тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорлик учун солиқ юкини камайтириш, учинчиси - ерни бериш тартибини такомиллаштириш, тўртинчиси - инфратузилмани ривожлантириш, бешинчиси – экспортга йўналтирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, олтинчиси - транспорт ва логистика сектори, еттинчиси - иш юритиш тартибини соддалаштиришга қаратилган.

Мақолада, шунингдек, пандемия шароитида хизмат кўрсатиш соҳасини қўллаб-қувватлаш, хусусан, Ўзбекистон Президентининг ўтган йил хизмат кўрсатувчи корхоналарга берилган имтиёзларни узайтириш ҳақидаги топшириғи ҳақида сўз боради. Интернет-ресурс ўқувчиларнинг эътиборини, шунингдек, Ўзбекистон раҳбари экспорт билан шуғилланувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва кичик бизнесни экспорт фаолиятига жалб қилиш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурганига қаратади.

Президентнинг бундай очиқ мулоқотларни ўтказиш ва 20 августни Ўзбекистонда "Тадбиркорлар куни" деб эълон қилиш ҳақидаги таклифи йиғилиш иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди, дейилади мақолада.

Мавзуга оид

Покистон оммавий ахборот воситалари: Мар...

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ходимлари «The Express Tribune» ахборот агентлиги...

Ўзбекистон ТИВда БМТ гиёҳванд моддалар в...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун БМТ гиёҳванд моддалар ва жин...

Ўзбекистоннинг пандемия даврида иқтисоди...

Ўзбекистон иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Нор...

Сўнгги янгиликлар