Uz / Ўз Ru En

Toshkent

03/Июнь/2021   Марказий Осиё

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга кутилаётган расмий ташрифи якунлари кўп қиррали ўзаро муносабатлар ривожига туртки беради - экспертлар


ТОШКЕНТ, 3 июнь. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров бошчилигидаги делегация кеча Душанбе шаҳрида Тожикистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Содиқ Имомий билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

МОХИ  маълумотига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асосланган ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан атрофлича ва конструктив фикр алмашилди.

Икки қардош давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва саъй-ҳаракатлари натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар бутунлай янги мазмун касб этиб, стратегик шериклик даражасига олиб чиқилгани таъкидланди.

Қисқа давр ичида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик барча йўналишларда кенгайиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Мулоқот давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга кутилаётган расмий ташрифи кўп қиррали муносабатлар ривожига янги туртки бериши, икки давлат ва халқлар ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган амалий ташаббусларни белгилаб беришига ишонч билдирилди.

Томонлар конструктив ва ўзаро манфаатли ўзбек-тожик ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга тайёр эканини тасдиқлади.

Мавзуга оид

МОХИда Марказий Осиёда минтақавий ҳамкор...

9 август куни Марказий Осиё халқаро институтида (МОХИ) «Марказий Осиёда минтақавий ҳамкор...

Тошкент давлат стоматология институти ва...

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Тошкент давлат стоматология институ...

Тошкентда Ўзбекистон-Қозоғистон давлат ч...

Бугун Тошкентда Ўзбекистон-Қозоғистон демаркация қўшма комиссиясида икки давлат ҳукумат де...

Сўнгги янгиликлар