Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Апрель/2021   Марказий Осиё

Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегараолди минтақалари вакиллари Фарғонада учрашади


ТОШКЕНТ, 14 апрель. /«Дунё» АА/.  Фарғона шаҳрида Фарғона (Ўзбекистон), Баткен (Қирғизистон) ва Сўғд (Тожикистон) вилоятлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Фарғона вилояти ҳокимлиги  маълумотига кўра, 22 апрель куни Қирғизистоннинг Баткен вилояти губернатори Омурбек Суваналиев ва  Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бошчилигидаги икки қўшни давлат вилоятлари расмийлари ва ишбилармонларидан иборат делегациялар Фарғона вилоятига ташриф буюради.

23 апрель куни «Чегараолди ҳудудлар интеграциялашуви – ривожланиш гарови» мавзусидаги халқаро бизнес-форум бўлиб ўтади. Бизнес-форум доирасида саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик бўйича бўйича йиғилишлар ҳамда “B2B” ва “G2B” шаклларидаги учрашувлар ўтказилади.

Ташриф дастури доирасида уч чегарадош вилоят раҳбарларининг музокаралари  ҳам кўзда тутилган.

 Қирғизистон ва Тожикистон вакилларининг Фарғона вилоятида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этиши,  вилоятдаги йирик саноат ва қишлоқ хўжалиги мажмуалари фаолияти билан танишиши режалаштирилган.

Мавзуга оид

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Швеция ташқи иш...

Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Швеция ташқи и...

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ташабб...

Жорий йил 31 март куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик к...

Самарқандда Қозоғистон Бош консулхонаси ...

Бугун Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди...

Сўнгги янгиликлар