Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Август/2020   Ўсиш нуқтаси

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш географияси кенгаймоқда


ТОШКЕНТ, 21 август. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, 2000 йилдан буён мамлакатимизнинг аграр сектори ҳар йили 6,6 фоиз ўсишни ташкил этган ҳолда барқарор ривожланмоқда. Бу дунё бўйича ўртача кўрсаткич – 2,8 фоиздан бир неча баравар юқори, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳозирги вақтда давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани туфайли ушбу соҳа мисли кўрилмаган даражада ривожланмоқда. Экспорт ҳажми ва географияси фаол равишда кенгайиб бормоқда. Ўзбекистонда 2021 йилга келиб жаҳон бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.

Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ўзбекистонлик аграр компанияларга чет эл инвестициялари ва савдо шерикларини топишда, маҳаллий маҳсулотларни бошқа давлатлар бозорларида илгари суришда кўмаклашмоқда.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ёрдами билан Самарқанд вилоятидаги Ўзбекистоннинг «GardenCells» компанияси билан Британиянинг "Vita Plus Ltd" компанияси ўртасида қуруқ меваларни етказиб бериш бўйича қиймати 500 минг АҚШ долларига тенг шартнома имзоланди.

– «Garden sels» компаниямиз 2017 йил ташкил топган бўлиб, асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти билан шуғулланади, – дейди «GardenCells» компанияси менежери Мирзоҳид Ниёзов. – Ҳозирги кунда 30 дан ортиқ давлатга Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чет эллик ҳамкорларимизга етказиб бермоқдамиз.

Бугунги кунда, асосан, МДҲ, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Чехия каби давлатларга маҳсулотлар экспортини амалга ошириб келяпмиз.

2020 йил январь ойида Буюк Британиянинг “Vita Plus Ltd” корхонаси билан тузилган шартномага асосан, ушбу давлатга 15 тонна бодом, майиз ҳамда ерёнғоқ маҳсулотини етказиб бериш жараёни амалга оширилмоқда.

Ушбу корхона кейинчалик ҳам биз билан иш олиб бориш режасини тақдим этди ва таклифни мамнуният билан қабул қилдик.

Ҳамкорликни кенгайтириш учун барча имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда илк жўнатмани юбориш арафасидамиз. Ҳозирги кунда маҳсулотни қадоқлаш иши амалга оширилмоқда, ўйлайманки тез кунда ушбу маҳсулотлар британиялик ҳамкорларимизга етказилади.

Қайд этиш жоиз, 19 август куни қиймати 40 минг доллар бўлган майиз, бодом, тузланган нўхат ва жийдадан иборат биринчи жўнатма юборилди.

Етиштирилган барча маҳсулотлар савдо ва карантин талабларига мувофиқ, қадоқланиб, Буюк Британияга жўнатилади. Белгиланган юкнинг манзилга етиб бориш муддати 3-4 ҳафтани ташки қилади.

Мавзуга оид

Янги инновацион лойиҳалар ва истиқболли ...

«Дунё» АА мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти, инвестиция ва экспорт-импорт йўналишидаги кун...

Подшоҳ Фаҳд номидаги кутубхонада араб ти...

Буюк шоир ва давлат арбоби, ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили Заҳириддин Муҳаммад Бо...

Сўнгги йиллардаги ислоҳотлар маҳсулотлар...

Ўзбекистонда пандемия шароитида тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали экспо...

Сўнгги янгиликлар