Uz / Ўз Ru En

Toshkent

10/Декабрь/2020   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон раислигида МДҲ Иқтисодий кенгаши мажлиси ўтказилди


ТОШКЕНТ, 10 декабрь. /«Дунё» АА/. МДҲ Иқтисодий кенгашининг 88-мажлиси видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Мажлисни МДҲ Иқтисодий кенгаши раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров бошқарди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

У иштирокчиларга Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасидаги иқтисодий кун тартиби бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

Анжуманда МДҲ Иқтисодий кенгаши аъзоси, Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Якуб Аюбов, МДҲ Иқтисодий кенгаши ҳамраиси, Беларусь Бош вазири ўринбосари Игорь Петришенко, Молдова иқтисодиёт ва инфратузилма вазири Анатолий Усатий, МДҲ Иқтисодий кенгаши аъзоси, Тожикистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Давлатали Саид, Арманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Армен Гевондян, Россия иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари Михаил Бабич, Туркманистон молия ва иқтисодиёт вазири ўринбосари Ровшан Нурёғдиев, Қозоғистоннинг МДҲ Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги Иқтисодий масалалар комиссиясидаги мухтор вакили Ерлан Жанаев, Қирғизистоннинг МДҲ Иқтисодий кенгаши ҳузуридаги Иқтисодий масалалар комиссиясидаги мухтор вакили Ойгул Рисқулова ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев иштирок этди.

Мулоқот давомида анъанага кўра, МДҲ доирасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мажлис қатнашчилари ахборот-таҳлил мажмуасини, шунингдек, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги шериклик масалаларини ҳам ҳисобга олганда, жами 19 та ҳужжатни кўриб чиқдилар. Мазкур ҳужжатларнинг айримлари жорий йил 10 декабрь кунига белгиланган, яъни бугун бўлиб ўтадиган Ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги мажлисига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.

Мажлисда, шунингдек, МДҲ Иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисини 2021 йил 12 март куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўтказишга келишилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари “Фа...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурз...

Тошкентнинг Миробод тумани ва Сеулнинг ...

Бугун мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси кўмагида Тошкент шаҳар Миробод тумани ҳо...

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларин...

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларига ташриф буюриб, ушбу вилоятлардаги тадбиркорларни...

Сўнгги янгиликлар