Uz / Ўз Ru En

Toshkent

09/Декабрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон раислигида пайшанба куни МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади


ТОШКЕНТ, 9 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги эртага, 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида раислиги доирасида видеоконференция шаклида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигида ўтказиладиган мажлис ишида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этади.

 Тадбир чоғида Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликда эришилган натижалар ва алоқаларнинг янги устувор йўналишлари, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашинилади. Шу билан бирга, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳалари ҳам муҳокама қилинади.

Мавзуга оид

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерин...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aк...

Ўзбекистон Президенти Абу Даби валиаҳди,...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Абу Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашга...

Ўзбекистон Президенти раислигида ўтган й...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъ...

Сўнгги янгиликлар