Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Август/2020   Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Туркия парламенти Спикерлари ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 5 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Туркия парламенти Спикери Мустафо Шентоп билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига асосланиб.

Суҳбат аввалида парламентлар раҳбарлари бир-бирларини яқинда ўтган дунё мусулмонларининг умумий байрами – Қурбон ҳайит билан самимий муборакбод этди.

Мулоқот чоғида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Туркия парламенти ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинди. Туркия парламенти Спикерига Олий Мажлиснинг Туркия парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳнинг янги таркиби ва Ўзбекистон парламенти фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

М.Шентоп бугунги кунларда Ўзбекистон бутун халқаро ҳамжамият каби инсоният бошига келган жиддий синов – коронавирус пандемиясини бошидан ўтказаётани ва республика раҳбарияти томонидан ўз вақтида олиб борилаётган оқилона сиёсат ҳамда эпидемияга қарши кўрилаётан самарали чоралар туфайли мамлакатда пандемия оқибатларини юмшатишга эришилаётганини алоҳида таъкидлади. Шу билан бирга у Туркия дўст Ўзбекистон халқини бундан буён ҳам пандемияга қарши курашишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.

Суҳбат якунида томонлар бўлиб ўтган мулоқотдан қониқиш ҳосил қилганини ифодалаб, келажакда ўзаро фойдали ва конструктив ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини тасдиқлади.

Мавзуга оид

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси: Мамлака...

Парламент қуйи палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси томонидан т...

Жўқорғи Кенгеснинг Ўзбекистон Президенти...

Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқо...

Франциядан муносабат: Ўзбекистон Президе...

“Ўзбекистон минтақа давлатлари орасида, шу жумладан, ШҲТ доирасида мувофиқлаштирувчи ролн...

Сўнгги янгиликлар