Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Октабрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ўзбекистон-Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 21-йиғилишига тайёргарлик кўриш бўйича учрашув ўтказди


ТОШКЕНТ, 8 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов раислигида Бухоро шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 21-йиғилишига ўз вақтида ва сифатли тайёргарлик кўришга бағишланган ишчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳукуматлараро комиссиянинг ҳамраислари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳисобланади.

Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, йиғилиш давомида вазирликлар ва тегишли идоралар раҳбарларининг Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати, шунингдек, яқинда бўладиган йиғилишга тайёргарликнинг бориши тўғрисида ҳисоботлари тингланди.

Ўзбекистон томонидан Ҳукуматлараро комиссиянинг 9 та кичик комиссияси раҳбарлари савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат ва минтақалараро ҳамкорлик қилиш, банк-молия, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, фан, таълим ва маданият соҳаларида биргаликда фаолият юритиш йўналишларида ҲКнинг 20-йиғилиши баённомаси билан қабул қилинган қарорларни бажариш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Йиғилиш давомида иштирокчилар эътибори ишлаб чиқилаётган қўшма лойиҳалар ва ташаббуслар доирасида Россия билан ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича қўшимча чоралар кўриш зарурлигига қаратилди.

Шунингдек, республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг масъул раҳбарларига Россия Федерацияси ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга кутилаётган ташрифи давомида россиялик шериклар билан муҳокама қилиш учун ҳамкорлик қилишнинг янги имкониятларини ҳар томонлама ўрганиш ва аниқ лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Марказий банки Халқаро молия ...

Ўзбекистон Марказий банки Халқаро молия корпорацияси (ХМК) билан электрон ва рақамли молия...

Ўзбекистон Жанубий Уралга мева ва сабзав...

Челябинск вилояти губернатори ўринбосари Сергей Сушков Ўзбекистондан импорт қилинаётган қи...

Ўзбекистонда сохта банкротликни аниқлаш ...

Ўзбекистонда сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш алом...

Сўнгги янгиликлар