Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Февраль/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва Ташқи ишлар вазири билан учрашди


ТОШКЕНТ, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Томонлар икки давлат ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, Венгрия илмий тадқиқот муассасаларида олимлар ва тадқиқотчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий лойҳиларни амалга ошириш, биргаликда технопарклар ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

П.Сийярто ўрта ва олий таълим тизими иқтисодиётнинг реал сектори талабларига кўра мутахассисларни тайёрлаши зарурлиги ва шу орқали меҳнат бозорини такомиллаштириш мумкинлиги борасидаги Венгрия тажрибаси ҳақида таъкидлаб ўтди.

И.Абдураҳмонов стартап экотизимини ривожлантириш, венчур жамғармаларини такомиллаштиришга ҳисса қўша оладиган кадрларнинг юртимизда камлиги ва бу бўйича ҳамкорликда қатор ишлар қилишимиз мумкинлигини таъкидлади.

Мавзуга оид

Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқ...

қтисодиёти ва инвестиция муҳитига коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини минималла...

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ...

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, шунинг...

Элчихонанинг "Олтин китоби" да 71 нафар ...

Ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг Кореядаги элчихонаси вакиллари Тегу ва Кочхан шаҳарл...

Сўнгги янгиликлар