Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

11/Август/2022   Парламент

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

ТОШКЕНТ, 11 август. /“Дунё” АА/. Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Парламент юқори палатаси маълумотга кўра, мажлисда Сенат аъзолари, суд ва прокуратура органларининг вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Дастлаб сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимнома муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Камилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан эгаллаб турган лавозимидан озод этишни сўраб мурожаат қилган.

Сенат мажлисда бўлиб ўтган муҳокама натижасида уни Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди раислигига номзод муҳокама қилинди.

Муҳокама якунида сенаторлар томонидан суд тизимида ҳамда маъмурий органларда раҳбарлик лавозимларида кўп йиллар мобайнида ишлаб келган Бахтиёр Жаҳонгирович Исломов Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси этиб сайланди.

Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Маълумки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунига кўра Конституциявий суднинг судьялари белгиланган муддатга сайланади.

Қайд этилганидек, амалдаги Конституциявий суд таркибининг қонун билан белгиланган амал қилиш муддати жорий йилнинг август ойида тугайди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Конституциявий суднинг янги таркиби Сенат ялпи мажлисида кенг муҳокама қилинди.

Сенаторлар томонидан маъқулланган Конституциявий суд судьялигига номзодлар юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди. Бунда янги сайланган таркиб Конституциявий суднинг амалдаги таркиби ўз фаолиятини якунлаганидан сўнг ишга киришиши белгиланди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттизинчи ялпи мажлиси якунланди.

Мавзуга оид

Сенат раиси Латвия ташқи ишлар вазири би...

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева кеча Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс...

ОПА Бош котиби: Ўзбекистон номзоди Осиё ...

Мамлакатимизнинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев кеча Осиё Парламент Ассамблеяси (ОПА) б...

Олий Мажлис Сенати делегацияси Россияга ...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати делегацияси аъзолари Россияга ташрифи доирасида «COVID-19 п...

Сўнгги янгиликлар