Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

05/Январь/2022   Марказий Осиё

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди

ТОШКЕНТ, 5 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.


“Биродар Қозоғистонда кечаётган воқеалар Ўзбекистон томонидан хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда, - дейилади баёнотда. - Донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда нобарқарорлик кескинлашувининг олдини олиш, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишининг йўл қўймасликнинг уддасидан чиқишига ишончимиз комил.

Қозоғистонликлар ўзаро бирликни сақлаб қолиш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш ҳамда юзага келган муаммоларни мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъият ва иродага эгалигига ишонамиз.

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ва тараққиётини, миллат фаровонлигини таъминлаш йўладига интилишларини доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор таъкидлайди”.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар ва...

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг ...

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти ташабб...

Жорий йил 31 март куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик к...

Туркманистон қатор халқаро тадбирларни ў...

2022 йил Туркманистонда қатор муҳим халқаро тадбирларнинг ўтказилиши режалаштирилаётир...

Сўнгги янгиликлар