Uz / Ўз Ru En

Toshkent

08/Февраль/2020   Вазирлик янгиликлари

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди


ТОШКЕНТ, 8 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида ташқи сиёсат маҳкамаси тизимида фаолият юритаётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Очиқ ва самимий ўтган суҳбат давомида мамлакатимизда олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий жабҳалари, бу борадаги кенг кўламли ишлар, ёш йигит-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар, шунингдек Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Вазирликдаги ёшлар бошланғич ташкилоти томонидан ўтган йиллар давомида бажарилган ишлар ва 2020 йилда амалга оширилиши режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот берилди.

Мулоқот чоғида вазир ўринбосари Дилшод Аҳатов ўз хизмат фаолияти давомида тўплаган тажрибаси ҳақида  ёшларга гапириб берди ҳамда юртимиз келажаги ҳисобланмиш ёш ходимларга етук мутахассис бўлиш ва муваффақиятларга эришиш бўйича ўзининг тавсия ва маслаҳатларини етказди.

Ёш ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ҳамда вазирликда олиб борилаётган ёшлар сиёсатини янада ривожлантириш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Суҳбат сўнгида вазирлик раҳбарияти ва ёш ходимлар ўртасида бундай учрашув ва мулоқотларни мунтазам ўтказиб туришга келишиб олинди.

Мавзуга оид

Минск шаҳрида Ўзбекистоннинг МДҲдаги раи...

Илҳом Неъматов Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида Ҳамдўстлик иштирокчи мамлакатлари...

Ташқи ишлар вазирлигида 2020 йилнинг дол...

7 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов вазирлик ҳайъат...

Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфс...

Абдулазиз Камилов Берлин шаҳрида Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўй...

Сўнгги янгиликлар