Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Декабрь/2020   Маданият

Ўзбекистон санъат усталари ТУРКСОЙ лойиҳасида иштирок этди


АНҚАРА, 5 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон маданият вазирлиги мамлакатимиз элчихонаси кўмагида ТУРКСОЙ туркий маданият халқаро ташкилоти лойиҳаларидан бирида ўзбек санъати вакилларининг иштирокини ташкил этди, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

ТУРКСОЙ томонидан Туркманистон доимий бетарафлигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган халқаро лойиҳада  Бухоро давлат филармонияси солисти Алишер Бобожонов, хонанда Эсминара Мустафоева, бахши Динара Нуратдинова, филармония ашула ва рақс ансамбли, Хоразм вилояти мусиқали драма театри солистлари, «Тумор» давлат ансамбли солисти Шахноза Ражапова, Қорақалпоғистон рақс ансамбли солисти Роза Ражапова қатнашди. Тадбирда ТУРКСОЙга аъзо мамлакатлардан 120 нафар санъаткорлар иштирок этди.

Лойиҳа иштирокчилари туркман миллий қўшиқларини ижро этди. Санъаткорлар биргаликда «Куштепди» видеофестивалини яратди. Унда ТУРКСОЙга аъзо давлатлар санъаткорлари томонидан ижро этилган туркман фольклори намуналари акс этган видеотақдимотлар ўрин олди.

Махсус тайёрланган видеороликнинг онлайн премьерасида ТУРКСОЙ Бош котиби Дюсен Касеинов, Туркманистон маданият вазири Атагелди Шамурадов, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон, Гагауз ери (Молдова) ва Россиянинг Татаристон, Бошқирдистон, Кабардин-Балкария ва Якутия  санъаткорлари иштирок этди.

Мавзуга оид

Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаро...

Икуо Хираяма халқаро маданият карвонсаройида "Ботамоти" япон ширинликларини тайёрлаш бўйич...

Сеулда "Рангсиз тушлар" фильмининг намо...

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги маълумотига кўра, Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида режиссёр Аюб...

Бугун таниқли ёзувчи Чингиз Айтматов тав...

Атоқли ёзувчи, публицист, файласуф, моҳир дипломат Чингиз Айтматов нафақат қирғиз халқинин...

Сўнгги янгиликлар