Uz / Ўз Ru En

Toshkent

14/Сентябрь/2020   Маданият

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси 2021-2024 йилларда WCC-АПР президентлигига номзод сифатида тасдиқланди


ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /“Дунё” АА/. Осиё-Тинч океани минтақаси Жаҳон ҳунармандлар кенгаши (WCC-АПР) директорлар кенгашининг VIII йиғилиши видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Савдо-саноат палатаси манбасига асосланиб.

Тадбирда Осиё-Тинч океани минтақаси Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши раиси Гада Хижави-Каддуми ва Осиё-Тинч океани минтақасининг (Ҳиндистон, Хитой, Кувайт, Малайзия, Япония, Бангладеш, Ўзбекистон ва бошқалар) 49 мамлакати директорлар кенгаши аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов учрашувда фахрий меҳмони сифатида қатнашди.

Йиғилиш кун тартибига мувофиқ, аъзолик, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг миллий тузилмасини кенгайтириш, шунингдек, 2021 -2024 йилларда Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича Президент ва унинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни тасдиқлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда сўзга чиққан Осиё-Тинч океани минтақаси Жаҳон ҳунармандчилик кенгаши раиси (2017-2020) Гада Хижави-Каддуми Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов номзоди WCC-АПР президентлигига илгари сурилди, кенгашнинг барча аъзолари бир овоздан мазкур А.Икромовни номзодликка маъқуллади.

Ўз навбатида, А.Икромов кенгаш аъзоларига, хусусан, Гада Хижави-Каддуми хонимга 2021-2024 йилларда WCC-АПР президентлигига номзод сифатида тасдиқлагани учун миннатдорлик билдирди.

Тадбирда Ўзбекистон томони WCC-АПР Бош ассамблеясининг 38-сессиясини шу йил декабрь ойида видеоконференция шаклида ўтказишни таклиф қилди.

А.Икромов тақдимотда ҳукумат томонидан қўл санъати, хусусан, бу борада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Мавзуга оид

Урганчда «Лазги» академияси ташкил этил...

“Лазги” академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси Ўзбекистон Республ...

АҚШ Давлат департаменти матбуот котибини...

АҚШ Давлат департаменти вакили Морган Ортагус ўзининг «Twitter» ва «Instagram» ижтимоий та...

«Хива – Туркий дунё маданият пойтахти» л...

2020 йилда Хива шаҳри «Турк дунёсининг маданиий пойтахти» логотипи тасдиқланди....

Сўнгги янгиликлар