Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

20/Январь/2022   Иқтисодий дипломатия

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Миср Савдо палаталари федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

ҚОҲИРА, 20 январь. /Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Миср Араб Республикасидаги элчихонаси кўмагида мамлакатимиз Савдо-саноат палатаси ва Миср Савдо палаталари федерацияси раҳбарияти  ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.


Унда ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик кўламларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув иштирокчилари томонлар ўртасида коронавирус пандемияси туфайли тўхтаб қолган ўзаро манфаатли ва ўзаро мақбул ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлиги юзага келганини қайд этдилар. Маълумки, икки давлат савдо палаталари вакилларининг охирги учрашуви 2018 йил 5 сентябрда, Миср Араб Республикаси президенти Абдулфаттоҳ Саид Ҳусайн Халил ас-Сисийнинг Ўзбекистонга буюрган ташрифи доирасида бўлиб ўтган эди. 

Музокаралар чоғида ҳамкорликнинг ҳозирги босқичида тўқимачилик, кимё ва озиқ-овқат саноати, маиший техникалар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги самарали алоқаларни кенгайтиришдан ҳар икки томон манфаатдор эканлиги алоҳида қайд этилди. Шу нуқтаи назардан, жорий йил январидан бошлаб тўрт ой давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида юқорида қайд этилган ҳамкорлик йўналишлари бўйича онлайн музокараларнинг ўтказилиши зарурлиги юзасидан якдил фикр билдирилди.

Онлайн музокаралар якунида Ўзбекистон ва Мисрда ўтказиладиган халқаро кўргазма ва конференцияларда бизнесменлар иштироки ҳамда 2022 йили Мисрнинг йирик бизнес доиралари вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Мавзуга оид

Бош вазир ўринбосари: Пандемияга қарамай...

Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқо...

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бо...

Ушбу «Йўл харитаси»да экспортчилар учун зарур барча маълумотлар батафсил келтирилган...

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Ве...

Ўзбекистон ҳукумат делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида 17 февраль куни Ўзбекистон ...

Сўнгги янгиликлар