Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Февраль/2021   Медиа

Ўзбекистон сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар Ўмон ОАВ диққат марказида


МАСКАТ, 22 февраль. /«Дунё» АА/. Ўмон Султонлигининг етакчи нашларидан бири - «Асда Оман» газетаси («Ўмон садоси») веб-сайтида «Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги барқарорлик ва тараққиёт йўлида» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Материалда Ўзбекистонда сайлов соҳасида тўпланган катта амалий ва ҳуқуқий тажриба ҳамда миллий ва халқаро кузатувчиларнинг тавсиялари мамлакат сайлов қонунчилигини такомиллаштиришда муҳим роль ўйнагани қайд этилган.

Нашрда таъкидланишича, 2019 йилда Ўзбекистон Президентининг ташаббуси билан сайловлар тўғрисида амалдаги қонунларни ўз ичига олган сайловлар тўғрисида ягона қонун қабул қилиниши сайлов амалиёти сифатини ошириш учун муҳим ҳуқуқий асос яратди.

Таъкидланишича, «Битта сайловчи-битта овоз» тамойилини амалга оширишни таъминлаш учун ягона онлайн сайловчилар рўйхатини яратиш Ўзбекистон миллий сайлов тизимида мутлақо янги амалиётга айланди. Рўйхат олдинги сайловларда жамланган 20,5 миллиондан ортиқ ёшдаги фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.

Нашрда ёзилишича, чет элда яшовчи барча Ўзбекистон фуқаролари учун овоз бериш имконияти яна бир муҳим ўзгаришдир.

Ўзбекистондаги миллий сайлов тизимидаги энг муҳим янгиликлардан бири шундаки, мамлакат тарихида биринчи марта нотўғри хатти-ҳаракатлар ва катта ижтимоий хавф туғдирмайдиган жиноятлар содир этган шахсларга ҳам сайловларда овоз бериш имкониятининг берилгани бўлди.

Ўзбекистонда миллий сайлов қонунчилигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ва уни янада такомиллаштириш доимий жараёндир.

Ўзбекистон халқаро ташкилотларнинг сайлов тизимини такомиллаштириш бўйича тавсияларини ҳисобга олади ва уларни мамлакатда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларга мувофиқ ҳаётга тадбиқ этади. «Албатта, улар ўзбек халқининг миллий урф-одатлари ва ноёб маданий қадриятларига асосланмоқда», - деб ёзади «Асда Оман».

Мавзуга оид

Миср оммавий ахборот воситаларида Ўзбеки...

Мисрнинг етакчи газетларидан бири - «Ал-Хабар ал-ёум»да Ўзбекистон Президенти томонидан ...

Туркманистондан муносабат: Алишер Навоий...

Туркманистон давлат ахборот агентлиги «Туркменистан: золотой век» ва «turkmenportal.com» ...

Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти Саудия А...

Саудия Арабистонининг етакчи нашрларидан бири - “Ар-Риёд” газетасида “Ўзбекистон элчиси с...

Сўнгги янгиликлар