Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Март/2021   Жамият

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Роспотребнадзор раҳбарига «Меҳр-саховат» кўкрак нишонини топширди


МОСКВА, 4 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев Москвада Россия Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати (Роспотребнадзор) раҳбари Анна Поповага «Меҳр-саховат» кўкрак нишонини топширди, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилишича, маросим чоғида Роспотребнадзор раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевга юксак мукофот учун самимий миннатдорлик билдирди.

Пандемия пайтида бир гуруҳ россиялик етакчи мутахассислар ўзбекистонлик ҳамкасбларига услубий ва амалий ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонга юборилган эди. Роспотребнадзор, шунингдек, Ўзбекистонга 140 минг дона тест тўпламларини юборди. Бу ўз вақтида коронавирус инфекциясини аниқлаш ва тарқалишининг олдини олишга имкон берди. Бундан ташқари, ушбу ташкилот «СПИД инфосвязь» ташкилоти ва UNAIDS билан ҳамкорликда мамлакатимизга бирламчи тиббий-профилактика, акушерлик, гинекологик, кардиологик ва урологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган кўчма диагностика мажмуаси ҳамда хавфли инфекцияларни (ОИТС, СОВИД-19 ва бошқалар) текшириш ва аниқлаш бўйича хизматларни тақдим этди.

Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 26 майдаги фармонига мувофиқ, коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашишда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта ҳисса қўшган, жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлашда фаол иштирок этишда ўрнак бўлаётган юртдошларимиз ва хориж фуқароларини тақдирлаш мақсадида «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилган эди.

Мавзуга оид

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Герман...

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги сўнгги кунларда Германияга олиб чиқиш ваъдас...

Туркманистоннинг доимий бетарафлиги тўғр...

Туркманистоннинг мамлакатимиздаги элчихонасида "Туркманистоннинг доимий бетарафлиги тўғрис...

ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасиг...

Мунир Мамедзаде ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида иш бошлади...

Сўнгги янгиликлар