Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

25/Март/2023   Ватандошларимиз

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Санкт-Петербургда таҳсил олаётган ватандош талабалар билан учрашди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 25 март. /«Дунё» АА/. Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси «Соғлом жамият» мавзусидаги халқаро форумда  иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


Ташриф давомида Ўзбекистон делегация аъзолари
Санкт-Петербург Давлат педиатрия тиббиёт университети бўлиб, ушбу олий таълим муассасасида таҳсил олаётган ватандош талабалар ва  олийгоҳ раҳбарияти билан мулоқот қилди.

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ўз чиқишида мамлакатимиз олий таълим тизимини ислоҳ қилиш, дуёнинг етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди. Ўзбекистон тиббиёт олий таълим муассасалари ва  Санкт-Петербург Давлат педиатрия тиббиёт университети ўртасидаги яқин алоқалар алоҳида эътироф этилди.

Маълум қилинишича, бугунги кунда ушбу олий таълим муассасасида 200 нафарга яқин ўзбекистонлик талабалар бакалавр ва магистратура босқичида таҳсил олмоқда.

Ватандош талабаларга мамлакатимизда рўй бераётган янгиланишлар, хусусан, конституциявий ислоҳотларнинг туб моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

Суҳбат якунида талабалар Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумига фаол иштирок этишга чақирилди.  

Мавзуга оид

Санкт-Петербургда Наврўз байрами нишонла...

Мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонасида Бутунжахон ёшлар ассоциациясининг...

Ўзбекистоннинг Ташқи меҳнат миграцияси а...

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси ҳамд...

Корея Республикасида Е-9 визаси асосида ...

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси вакиллари Е-9 в...

Сўнгги янгиликлар