Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Февраль/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистон солиқ тизимида халқора тажриба


ТОШКЕНТ, 4 февраль, /Дунё АА/. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Жаҳон банки ваколатхонаси ҳамкорлигида солиқ хизматчилари учун ўқув семинари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси ва Жаҳон банки миссияси солиқ тизимини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича техник ёрдамнинг навбатдаги босқичи доирасида ҳамкорлик қилмоқда.

Ўқув семинарида Жаҳон банки ваколатхонаси вакили Жон Роач кўчмас мулк ва қурилиш соҳасидаги аудитнинг батафсил таҳлилини тақдим қилди. Мутахассислар ушбу соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган хатарларни таҳлил қилди ва вазиятларни ўрганиш усуллари билан танишди.

Тадбир солиқ маъмуриятчилиги билан боғлиқ қатор мавзуларни қамраб олган.

Мавзуга оид

Малайзия ташқи савдони ривожлантириш кор...

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Равшан Усмонов Малайзиянинг ташқи савдони ривожлантириш...

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги иқтис...

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида ҳинд тадбиркори, «Curis Pharmaceuticals» компа...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринб...

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Сардор Умурзоқов раҳбарлигида жорий йилн...

Сўнгги янгиликлар