Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Спорт

Ўзбекистон спортчи қизлари бадиий гимнастика бўйича иккинчи халқаро онлайн турнирда муносиб иштирок этди


ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. Бадиий гимнастика бўйича дунёнинг 9 та мамлакати маҳоратли спортчилари иштирокида иккинчи халқаро онлайн турнир ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Испания, Эстония, Латвия, Сербия, Македония, Словения ва Қирғизистон терма жамоалари ўзларининг кучли таркиблари билан иштирок этди.

Онлайн халқаро турнирда якка тартибдаги машқларда спортчиларнинг ҳар бири 4 турдаги дастурдан учтасини тақдим этиш имконига эга бўлди. Гуруҳ машқларида жамоалар иккита композицияни ижро этди. Мусобақа якунида Ўзбекистон вакиллари 7 та медални қўлга киритди.

Айниқса, гуруҳ машқларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси қизларининг чиқишлари ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди ва улар барча медалларни қўлга киритди. Мураббий Екатерина Пирожкова қўл остида шуғулланиб келаётган қизларимиз кўпкурашда кумуш, 5 тўп билан бажарилган машқларда эса олтин ҳамда 3 ҳалқа ва 2 жуфт булавада бажарилган машқларда бронза медалига сазовор бўлди.

Иккинчи онлайн халқаро турнир ўсмир қизларимиз учун муваффақиятли кечди. Улар гуруҳ машқларида олтин медални қўлга киритди.

 Ушбу мусобақаларда ёш ва истеъдодли Ёсмина Раҳимова булава билан кумуш ҳамда тўп билан машқ бажаришда бронза медалини қўлга киритди.

Мавзуга оид

Ўзбекистонинг ЖЧ-2022 саралаши доирасида...

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган, Соvid-19...

Нигора Абдуллаева оғир атлетика бўйича ё...

Перуда онлайн шаклда ўтаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида юртдоши...

Ўзбекистонда янги спорт ташкилоти – Фран...

Ўзбекистонда янги спорт ташкилоти – Франция сават бокси ассоциацияси ташкил этилди....

Сўнгги янгиликлар