Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


13/Сентябрь/2021   Спорт

Ўзбекистон спотчилари Биринчи МДҲ ўйинларини 91 та медаль билан иккинчи ўринда якунлади


ТОШКЕНТ, 13 сентябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Россиянинг Қозон шаҳрида илк бор ўтказилган Биринчи МДҲ ўйинлари ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳамдўстлик мамлакатларининг биринчи ўйинларида мамлакатимиз спортчилари спортнинг 16 тури бўйича беллашди.

Юртдошларимиз мусобақада 23 та олтин, 32 та кумуш ва 36 та бронза - жами 91 та медални қўлга киритди. Бу мезбон мамлакат - Россия жамоасидан кейинги иккинчи кўрсаткич бўлди.

Ўйинлар дастуридан ўрин олган 17 спорт турининг 15 тасида россияликлар 1-ўриннни эгаллаган бўлса, мамлакатимиз йигит-қизлари белбоғли кураш мусобақаларида тўққиз давлат орасида 1-ўринни, бокс ва дзюдода 2-ўринни, самбо, бадиий гимнастика, футзал, кураш, баскетбол (3х3) спорт турларида умумжамоа ҳисобида 3-ўринни қўлга киритди. Қолган йўналишларнинг якка беллашувларида олтин, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.

Қозонда ўтказилган ушбу кичик Олимпиаданинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, унда 14 ёшдан 23 ёшгача бўлганлар спортчилар орасида энди катта спорт майдонига кириб келаётганлардан тортиб, жаҳон чемпионати ғолиблари, Олимпия ўйинларининг совриндорлари 1-МДҲ ўйинларининг медаллари учун курашганлиги мутахасссислар учун ҳам, спортчилар учун ҳам катта спорт мактаби вазифасини ўтади.

 Ташкилотчилар томонидан билдирилишича, 2-МДҲ ўйинлари  икки йилдан сўнг, 2023 йили ўтказилади. Мусобақаларга қайси давлат мезбонлик қилиши жорий йилнинг декабрь ойида эълон қилинади.

Айни пайтда, Озарбайжон ва Беларусь 2-МДҲ ўйинларини ўтказишга асосий даъвогар бўлиб турибди.

Мавзуга оид

Нигора Абдуллаева оғир атлетика бўйича ё...

Перуда онлайн шаклда ўтаётган оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон кубогида юртдоши...

Фоторепортаж:Тошкентда ўтказилаётган қил...

Тошкентдаги Гимнастикага ихтисослаштирилган Олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт макт...

Ўзбекистонда Олимпия захиралари мактаб-и...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини т...

Сўнгги янгиликлар