Uz / Ўз Ru En

Toshkent

21/Январь/2021   Жамият

Ўзбекистон стоматологлар тайёрлашда Канаданинг илғор тажрибасига таянади


ТОШКЕНТ, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изамов ва Канаданинг қадимий университетларидан бири - Dalhousie University стоматология факультети декани Бенджамин Дэвис ўртасида  онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Миллий палата матбуот хизмати маълум қилишича, тадбирда  стоматология соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш ва тажриба алмашиш масалалари  муҳокама этилди.

1818 йилда ташкил этилган Dalhousie университетида 13 та факультет ва  180 дан зиёд ўқув дастури мавжуд. Университет илмий-тадқиқот сегментида давлат миқёсида пешқадамлик қилаётган Канада олий таълим муассасаларининг U15 гуруҳига киради. Dalhousie Universityнинг ютуқлари тиббиёт, стоматология, шунингдек IT-менежмент, океанология, генли инженерия ва бошқа йўналишлар бўйича халқаро миқёсда тан олинган. 

Учрашувда Миллий палата раиси Р.Изамов биргаликдаги ишларнинг асосий мақсади — таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ва ўзбекистонлик стоматологларнинг малакасини оширишдан иборат эканига эътибор қаратди. У, шунингдек, Ўзбекистонда энг ривожланган олий тиббиёт масканларидан бири - Тошкент стоматология институти (ТДСИ)  ва унинг 2020 йил сўнгида Испанияда  очилган  филиали ҳақида маълумот берди.

Б.Дэвис Dalhousie University вакиллари дунёнинг турли  мамлакатлари мутахассисларига Канада стандартлари бўйича сифатли таълим бериш йўли билан халқаро муносабатларни ривожлантириш устида мақсадли ишлар олиб бораётгани ҳақида сўзлади.

Томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорликнинг турли имкониятларини, жумладан, талабалар, ординаторлар ва амалиётчи шифокорлар учун телетиббиёт воситасида лекциялар ва маҳорат мактаблари, офлайн ва онлайн форматда таълим конференциялари ташкил этиш масалаларини кўриб чиқди. Жумладан, ТДСИга халқаро аккредитацияни жорий этиш, шифокорлар малакасини ошириш бўйич курслар ташкил этиш шартлари кўриб чиқилди. 

— Ўзбекистонда инновацион лойиҳаларни жалб этишга бугунги кунда давлат даражасида аҳамият бериляпти, — деди Р.Изамов. — Республика ҳаёт фаолиятининг ҳар хил соҳалари, жумладан тиббиёт учун мутахассислар тайёрлашнинг сифатли даражаси инновацияларнинг муҳим жиҳати саналади.

  Муҳокамалар натижасида томонлар COVID-19 билан боғлиқ вазиятдан келиб чиқиб, 3-6 ойлик онлайн-курсларни ташкил этиш тўғрисида  келишувга эришди.

Мавзуга оид

Эпидемиологик вазият сабаб Тошкентда жам...

“Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тасарруфидаги автобуслар ҳаракати бугундан бошла...

«АрМИ-2020»: «Ҳарбий-тиббий эстафета»да ...

Аввал хабар берилганидек, айни кунларда VI Халқаро армия ўйинлари ўтказилмоқда. Ҳарбийлар ...

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроринин...

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси раиси А...

Сўнгги янгиликлар