Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

05/Июнь/2021   Марказий Осиё

Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегацияси Россия-Тожикистон (славян) университетида музокаралар ўтказди


ТОШКЕНТ, 5 июнь. /«Дунё» АА/. Тожикистонга амалий сафар доирасида Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) директори Анвар Носиров бошчилигидаги Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегацияси кеча  Россия-Тожикистон (славян) университети ректори Тоҳир Хўжазода ва университет қошидаги Геосиёсий тадқиқотлар маркази директори Гўзел Майтдинова билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида ўзбек-тожик ҳамкорлигининг бугунги ҳолатига юқори баҳо берилди. Давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг ўзаро яқин алоқалари туфайли икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик барча соҳаларда дадил одимлаётгани таъкидланди.

Қўшма тадқиқотлар ва эксперт-таҳлилий ҳамкорликни янада кенгайтириш янги «ўсиш нуқталари»ни топишга хизмат қилиши айтилди. Бундан ташқари, университет МОХИ ходимларининг олий таълим маскани талабалари ва ўқитувчилари учун икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий шерикликнинг долзарб масалаларига бағишланган онлайн-маърузаларини ташкил этишдан манфаатдор экани қайд этилди.

Отмечено, что проведение совместных исследований и развитие комплексного экспертно-аналитического сотрудничества будет способствовать дальнейшему расширению контактов и поиску новых «точек роста». Помимо этого, университет заинтересован в организации онлайн-лекций сотрудников МИЦА для студентов и преподавателей по актуальным вопросам двустороннего сотрудничества и регионального партнёрства.

Мавзуга оид

Афғонистон Президенти Тожикистонга расми...

Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани расмий ташриф билан Тожикистонга келади ва 30 ма...

МОХИ экспертлари: Марказий Осиё мамлакат...

«Марказий Осиё мамлакатлараро алоқаларнинг тикланиши, Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги муҳим ...

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси де...

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев бошчилигидаги делегация...

Сўнгги янгиликлар