Uz / Ўз Ru En

Toshkent

05/Июнь/2021   Марказий Осиё

Ўзбекистон таҳлилий марказлари вакиллари Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги ёш ходимлари учун маърузалар ўқиди


ТОШКЕНТ, 5 июнь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистон таҳлилий марказлари делегациясининг Душанбега ташрифи доирасида Тожикистон ташқи ишлар вазирлигида Марказий Осиё халқаро институти (МОХИ) ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги дипломатик хизмат ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази ўртасида ҳамкорлик битимини имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжат МОХИ директори Анвар Носиров ва Тожикистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Содиқ Имомий томонидан имзоланди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси вакиллари Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги Марказий аппарати ёш дипломатлари учун Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлиги мавзусига бағишланган маърузалар ўқиди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Президентларининг  сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари ҳозирги кунда барча соҳаларда аниқ амалий мазмун билан бойиб бораётгани, стратегик шерикликнинг мутлақо янги даражасига эришилганлиги алоҳида таъкидланди.

МОХИ, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти,  Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази вакиллари икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва ўзбек-тожик ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар ҳақида сўз юритди.

Ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг ўзаро манфаатли йўналишлари бўйича ҳам  фикр алмашилди. Тингловчиларнинг кўплаб саволларига батафсил жавоблар берилди.

Ушбу шаклдаги учрашув Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари тарихида илк бор ўтказилди.

Имзоланган битим келгусида бундай ўзаро муносабатлар шаклларини мунтазам давом эттириш учун имконият яратади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Қирғизистон ташқи ишлар ва...

Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиевнинг ...

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан қирғ...

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан Қирғизистонга 10 минг дона олма, ўрик, гило...

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари етакч...

Жорий йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқоти доирасида “Мар...

Сўнгги янгиликлар