Uz / Ўз Ru En

Toshkent

15/Ноябрь/2020   Иқтисодиёт

Ўзбекистон Таиландга дуккакли дон маҳсулотлари экспортини йўлга қўйди


БАНГКОК, 15 ноябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консуллиги Ўзбекистоннинг етакчи мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчиси – «Global Export» компаниясига биринчи марта Таиландга дуккакли экинларни етказиб бериш бўйича 2020 йил охирига қадар 1 миллион АҚШ доллари миқдорида шартнома тузишда ёрдам кўрсатди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жорий йил ноябрь ойининг биринчи ярмида 260 минг доллар миқдорда ана шундай маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Йилнинг охирига қадар шартноманинг тўла ҳажмда бажарилиши кутилмоқда. Томонлар 2021 йилги ҳосилдан 1000 тоннагача маҳсулот етказиб бериш бўйича янги битимни имзолашга тайёрлигини билдирди.

Таиланд бизнеси вакилларининг фикрига кўра, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати, ажойиб таъми, қадоқлаш ўлчамлари ва стандартларига мувофиқлиги келгуси йилларда Таиланд бозорига экспорт хилма-хиллигини кенгайтириш учун яхши имкониятга эга.

Мавзуга оид

«IFC» Ипотека банкининг хусусийлаштирили...

Шу билан бирга, халқаро ташкилот миллий валютадаги молиялаштириш, мамлакатдаги етакчи давл...

Россиянинг «Mагнит» супермаркетлар тармо...

Наманган вилояти ҳокимлигида россиялик ишбилармонлар делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди....

АҚШ компанияси Бухоро вилоятида каннабис...

Америка Қўшма Штатларининг «Trigon International INC» компанияси илғор технологиялардан фо...

Сўнгги янгиликлар