Uz / Ўз Ru En

Toshkent

07/Февраль/2020   Сиёсат

Ўзбекистон: тараққиётнинг янги даврида


ИСЛОМОБОД, 7 февраль. /“Дунё” АА/. Покистоннинг нуфузли Глобал ва стратегик тадқиқотлар маркази (ГСТМ) томонидан Ўзбекистоннинг Исломободдаги элчихонаси кўмагида ана шундай сарлавҳадаги махсус ҳисобот тайёрланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжат Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида олиб борилаётган ижтимоий-сиёси ва социал-иқтисодий ислоҳотларга бағишланган.

Махсус ҳисобот Покистон Марказий сайлов комиссиясининг ижрочи директори Ҳ.Акром муаллифлигида чоп этилган. У ўтган йил декабрь ойида парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида қатнашиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Ҳисоботда республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва демократик ислоҳотлар, шунингдек, давлат томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, инвестициялар жалб этиш ва сайёҳлик оқимини оширишга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак баҳоланган.

«Ўзбекистон Президенти изчил ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг янги босқичини бошлаб, кучли сиёсий ирода кўрсатди ва узоқни кўра билди», - деб ёзади муаллиф.

«Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсадларга эришиш учун стратегик ташаббусларни амалга ошириш вазифаларини илгари сурмоқда. Мамлакатда хусусий сектор улушини ошириш, рақамли иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик ҳамда интеграцияни чуқурлаштириш орқали иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш шулар жумласидандир”, - деб таъкидланган ҳисоботда.

Покистонлик экспертнинг фикрича, Ўзбекистон қисқа давр ичида катта ютуқларга эришиб, хорижий сармоядорлар учун ишончли ҳамкорга айланган.

Шунингдек, мамлакатда қулай ишбилармонлик муҳити яратилгани қайд этилган. Инновацион ташаббуслар туфайли республиканинг барча ҳудудларида инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг институционал шакллари таъминланиб, улар хорижий инвестицияларни фаол жалб этишга кўмаклашмоқда.

Экспертга кўра, Ўзбекистоннинг йирик саноат шаҳарларида янги ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари хорижий инвесторларда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги ютуқлари ҳақидаги маълумотлар ҳам ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Ҳисобот  ГСТМ веб-сайти ва ташкилотнинг барча ижтимоий тармоқларида чоп этилди, шунингдек, Исломободдаги дипломатик корпус, жумладан, Покистон Ислом Республикасининг сиёсий ва эксперт-таҳлил доираларига тарқатилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва АҚШ ташқи ишлар маҳкамалар...

Кеча Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Май...

ТИВ Тезкор штаби Россиядаги фуқароларга ...

Россия-Қозоғистон чегарасидаги «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида ва Оренбург вил...

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси ХМТ...

Кеча БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) минтақасида Халқаро миграция ташкилотининг ...

Сўнгги янгиликлар