Uz / Ўз Ru En

Toshkent

17/Июль/2020   Илм-фан

Ўзбекистон тарихида биринчи электрон диплом Ирригация институти битирувчисига берилди


ТОШКЕНТ, 17 июль. /«Дунё» АА/. Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти бакалавр битирувчисига мамлакатимизда биринчи QR кодли В № 00000001 рақамли электрон диплом берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири институт матбуот манбасига асосланиб.

Институтда 17 июль соат 11:00 да «Битирувчи — 2020» онлайн тадбири бўлиб ўтди. Унда ректор Ўктам Умурзоқов мустақил ҳаётга қадам қўяётган битирувчиларни самимий табриклади.

Zoom платформасида амалга оширилган тадбирни битирувчилар қатори уларнинг ота-оналари ҳам кузатиб боришди.

Онлайн учрашувда бакалавр дипломининг янги шакли QR кодли диплом бериш йўлга қўйилгани ва республикада биринчи бўлиб QR кодли В № 00000001 рақамли диплом ушбу институт битирувчисига берилгани алоҳида эътироф этилди.

Мавзуга оид

«Ўзбек тили изоҳли луғати»нинг янги кито...

Тошкент давлат педагогика университетида «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» янги китоби нашри...

«Ипак йўли» туризм халқаро университети...

«MARA» технология университети дунёдаги йирик олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Униве...

“Илмдан бошқа нажот йўқ”...

Ш.Умаров ва У.Муҳаммадиевнинг «Исломда ижтимоий иллатлар муолажаси», Б.Амонов ва Н.Қобилов...

Сўнгги янгиликлар