11/Ноябрь/2020 Сиёсат
ТОШКEНТ, 11 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари Абдулазиз Комиловнинг Тошкентга амалий ташриф билан келган Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши раиси доктор Абдулла Абдулла билан учрашуви бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ташриф кун тартиби Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари, шунингдек, афғонлараро тинчлик мулоқоти билан боғлиқ масалалар бўйича музокараларни ўз ичига олади.