Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

27/Октабрь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири: Афғонистонни халқаро миқёсда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик учун ушбу давлатга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарур


ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Афғонистон билан қўшни давлатлар ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўз нутқида бугун Афғонистонда мутлақо янги воқелик юзага келганини таъкидлади. Тўлиқ ваколатли ҳамда халқаро эътирофга эга бўлишга интилаётган Муваққат ҳукумат тузилди.

 Қайд этилганидек, Афғонистон яқин келажакда минтақа давлатлари, биринчи навбатда, қўшни мамлакатларнинг миллий манфаатларига бевосита дахлдор минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолади.

 Айниқса, ҳозирги замонавий босқичда ушбу давлатни халқаро миқёсда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик учун Афғонистонга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

 Форум иштирокчилари Афғонистон иқтисодиётини тиклаш, биродар афғон халқига тезкор инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш масаласида халқаро ҳамжамият саъй-ҳаракатларини бирлаштириш муҳим аҳамият касб этишини билдирди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон-Покистон: Марказий ва Жанубий...

Бугун Покистон Бош вазири Имрон Хоннинг Ўзбекистонга икки кунлик расмий ташрифи бошланмоқ...

Ўзбекистонда Латвиянинг янги элчиси фаол...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Латвия элчиси этиб тайинланган Рейнис Трок...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринч...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев кеча Мустақил Давлатлар...

Сўнгги янгиликлар