Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбМаданиятСайёҳликМедиаЯна рукнлар

02/Июль/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котибини бўлажак юқори даражадаги «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясига таклиф қилди


ВАШИНГТОН, 2 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов кеча Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги кўп қиррали стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Давлат департаменти раҳбари Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари узоқ эволюцион йўлни босиб ўтгани ва ҳозирда у ривожланиш чўққисига етганини таъкидлади. Энтони Блинкен икки томонлама ҳамкорлик кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди. Шу билан бирга, томонлар стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш борасида улкан салоҳият мавжудлигини билдирди.

Давлат котиби Президент Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастурини, жумладан, мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатлар ва демократик ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Давлат департаменти раҳбари Ўзбекистоннинг минтақа давлатлари билан яхши қўшничилик алоқаларини кучайтириш борасидаги ташаббусларини олқишлади. Минтақавий ҳамкорликнинг амалий жиҳатларига, жумладан, «C5+1» формати доирасида муносабатларга алоҳида эътибор қаратилди.

АҚШ томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликка эришиш, минтақавий алоқаларни кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатлари, жумладан, ушбу мамлакат билан амалга оширилаётган яқин сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди. Ушбу саъй-ҳаракатлар Марказий ва Жанубий Осиё минтақасида фаровонлик ва тараққиётни таъминлаш мақсадларига хизмат қилмоқда.

Суҳбат якунида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири АҚШ Давлат котибини 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги шартнома...

Бугун Ўзбекистон ва Исроил ташқи ишлар вазирликларининг ҳуқуқий бошқармалари ўртасида икки...

Душанбе шаҳрида «Европа Иттифоқи - Марка...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган «Европа...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринч...

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев кеча Бирла...

Сўнгги янгиликлар