Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Март/2021   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Беларусь ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосарини қабул қилди


ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов  бугун  Ўзбекистон-Беларусь ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Беларусь ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Гуряновни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, музокаралар чоғида ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон – Беларусь ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Халқаро сиёсат ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Беларусь томонига жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган юқори даражадаги «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклифнома топширилди.

Учрашувда 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар режаси имзоланди.

 

Мавзуга оид

БМТнинг Женевадаги бўлинмаси раҳбари: 20...

Женевада сешанба куни Қуролсизланиш бўйича конференция (ҚК) йиғилиши бошланди. Унда ҚКнинг...

Ўзбекистон Президенти тақдим қилинган ин...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун саноат ва логистика соҳаларига оид инвестиция лойиҳалари т...

Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси та...

Исроиллик дипломат Зехавит Бен-Гилель ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайнлан...

Сўнгги янгиликлар