Uz / Ўз Ru En

Toshkent

23/Июнь/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги халқаро конференцияда иштирок этди


ТОШКЕНТ, 23 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун онлайн шаклда “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари ҳамкорлиги бўйича “Иқтисодий ривожланиш учун эпидемияга қарши ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференцияда иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, халқаро форум ишида Осиё-Тинч океани минтақаси, Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ҳукумат ва ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашди.

А.Камилов ўз нутқида ҳозирги ҳолатда пандемия оқибатларини тезроқ бартараф этиш, иқтисодий ўсишни тиклаш ва узоқ муддатли барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишга эришишга йўналтирлган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги таклиф ва ташаббусларнинг муҳим аҳамиятини қайд этди.

Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари иштирокчиларни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиши ва соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш борасида Ўзбекистон Ҳукумати томонидан кўрилган тизимли чоралар билан таништирди, пандемия давридаги яқин ҳамкорлик ва ўзаро кўмак учун хорижий шерикларга миннатдорлик билдирди.

Вазир “яшил иқтисодиёт”га эришишда рационал экологик ривожланишнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлади. Шу нуқтайи назардан Марказий Осиёда “яшил” қайта тикланишнинг Орол денгизи қуришининг салбий оқибатларини бартараф этиш ҳамда Оролбўйи аҳолисининг ҳаёт шароитларини ва сифатини яхшилаш билан чамбарчас боғлиқлиги эътироф этилди.

Конференция якунида унинг иштирокчилари 2030-йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги БМТ кун тартибидаги мақсадларга эришиш учун ўзларининг конструктив ҳамкорликка тайёрликларини тасдиқлади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринч...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Швеция Қироллигининг ма...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида журна...

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси, матбуот котиб...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ШҲТ Бош к...

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бугун Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир ...

Сўнгги янгиликлар