Uz / Ўз Ru En

Toshkent

11/Апрель/2021   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Доҳада Қатар Амири билан учрашди


ТОШКЕНТ, 11 апрель. /«Дунё» АА/. Доҳа шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан қабул қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга йўллаган мактубини етказди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Қатар муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб жиҳатлари тўғрисида фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Қатар кўп қиррали икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш учун муҳим салоҳиятга эга эканлиги таъкидланди.

Томонлар ўзаро сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш зарурлигини таъкидлади.

Афғонистонда узоқ муддатли тинчликка эришиш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича афғонлараро инклюзив музокараларни илгари суришнинг муҳимлиги таъкидланди.

Қатар томони Ўзбекистоннинг Афғонистондаги тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Музокараларда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти: “Ёшларга замонави...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бектемир туманидаги «Бинокор» масъулияти чекланган жамиятн...

Франциялик экспертлар: Жаҳон ҳамжамияти ...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси уму...

Ватикан Ўзбекистондаги янги элчисини тай...

Ватикан матбуот хизматининг расмий хабарномасига кўра, Пестум архиепископи Жованни д'Аниел...

Сўнгги янгиликлар