Uz / Ўз Ru En

Toshkent

04/Декабрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги нутқида мамлакат ташқи сиёсатининг очиқ ва конструктив хусусиятларини таъкидлади


ТОШКЕНТ, 4 декабрь. /«Дунё» АА/. Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов кеча видеоконференция шаклида бўлиб ўтган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 27-мажлисида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Албания Республикаси Бош вазири Эди Рама томонидан чақирилган йиғилишда ташкилотга аъзо 57 давлат делегациялари ҳамда ҳамкорлик бўйича шерик мамлакатларнинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари қатнашди.

Тадбирда кун тартибига киритилган ва ЕХҲТ минтақасида ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини қамраб оладиган кўплаб масалалар муҳокама қилинди.

Мамлакатимиз делегацияси раҳбари ўз нутқида ЕХҲТ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари билан бир қаторда асосий тамойили миллий тикланишдан миллий юксалишга ўтиш бўлган Ўзбекистондаги ривожланишнинг сифат жиҳатидан янги босқичи ҳақида маълумотлар берди.

Йиғилиш иштирокчилари юртимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтириш, қонун устуворлигини таъминлаш, партияларларнинг сиёсий фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, коррупцияга қарши курашиш, аёлларнинг жамият ва давлат бошқарувидаги ролини ошириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар билан таништирилди.

Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиёни барқарорлик ва фаровонлик минтақасига айлантиришга қаратилган очиқ ҳамда конструктив ташқи сиёсатидаги муваффақиятлари эътироф этилди.

ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2021 йил 1 январдан ташкилотга раислик қилувчи Швецияда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Президенти карантин талаблари...

Президент Шавкат Мирзиёев хорижда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига муносиб шарт-ша...

Ўзбекистон ва Туркия: ҳамкорликнинг бугу...

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро а...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавка...

Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизл...

Сўнгги янгиликлар