29/Ноябрь/2022 ТИВ янгиликлари
ТОШКЕНТ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. 30 ноябрь – 3 декабрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигидаги делегация Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 29-йиғилишида иштирок этиш учун Лодзь (Польша) шаҳрига ташриф буюради, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотга кўра тадбирда ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва Ташкилот фаолиятининг айрим жиҳатлари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси қатор икки ва кўп томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.
Анвар Илёсов олган сурат («Дунё» АА)