Uz / Ўз Ru En

Toshkent

19/Январь/2021   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ГФР элчиси билан турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича фикр алмашди


ТОШКЕНТ, 19 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельдни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ манбасига кўра, суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвеститиция, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Германия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда уларни янада ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Турли даражаларда бўлиб ўтадиган учрашувлар жадвали ва кун тартиби бўйича фикр алмашилди.

Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, жумладан, Олий Мажлис вакилларининг Германияга ва Бундестаг вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзаро савдони кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва Ўзбекистон иқтисодиёти тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавка...

Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан...

ТИВ раҳбари ўринбосари Венада БМТ тузилм...

ТИВ раҳбари ўринбосари Венада БМТ тузилмалари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди....

БМТ Бош котиби Ўзбекистон Президентига м...

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Жаноби Олийлари!...

Сўнгги янгиликлар