Uz / Ўз Ru En

Toshkent

27/Июль/2021   ТИВ янгиликлари

Латвия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлаяпти


ТОШКЕНТ, 27 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Латвия элчиси Михаилс Попковсни Ўзбекистондаги дипломатик миссияси тугаётгани муносабати билан қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, вазир элчининг Тошкентдаги дипломатик ваколатхона раҳбари лавозимида ишлаган чоғида Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги сиёсий мулоқотни фаоллаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

 Учрашувда сиёсий мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Михаилс Попковс Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида унга доимий ёрдам кўрсатилгани ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорлигини изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, Михаилс Попковс 2017 йилдан бери Ўзбекистондаги элчихонани бошқариб келмоқда. У Бухорода туғилган ва вояга етган.

Мавзуга оид

Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган семи...

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида республикамизда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олди...

Тошкентда Қўшма демаркация комиссиясидаг...

Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг Қўшма Ўзбекистон-Қоз...

Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия та...

Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар»...

Сўнгги янгиликлар