Uz / Ўз Ru En

Toshkent

22/Апрель/2021   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири миссияси якунланаётган Тожикистон элчисининг ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдаги ҳиссасини юқори баҳолади


ТОШКЕНТ, 22 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Тожикистон элчиси Содиқ Имомийни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди, деб хбар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, вазир икки мамлакат ўртасидаги конструктив ҳамкорликни изчил ривожлантиришда элчининг шахсий ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар доирасида эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.

Ўз навбатида, Содиқ Имомий Тожикистоннинг Ўзбекистондаги дипломатик миссияси раҳбари сифатидаги фаолиятида унга ҳар томонлама кўмак берилгани учун миннатдорлик билдирди.

Мавзуга оид

Австрияда Марказий Осиёнинг замонавий т...

Вена шаҳрида Aвстриянинг етакчи таҳлил марказлари раҳбарлари, дипломатик ваколатхоналар ва...

Ўзбекистон Президентига Самарқанднинг ту...

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанднинг туризм салоҳиятини, шу жумладан зиёрат тури...

ТИВ Тезкор штаби Россиядаги фуқароларга ...

Россия-Қозоғистон чегарасидаги «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида ва Оренбург вил...

Сўнгги янгиликлар