Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


СиёсатИқтисодиётДолзарбСайёҳликЎзбекистон дунё нигоҳидаЯна рукнларАрхив

21/Сентябрь/2022   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Нью-Йоркда тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича юқори даражадаги йиғилишда иштирок этди

ТОШКЕНТ, 21 сентябрь. /«Дунё» АА/. Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 77-сессияси доирасида Тоғларни барқарор ривожлантириш бўйича юқори даражадаги йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.


ТИВ маълумотига кўра, тадбир ташкилотчиларидан бири Қирғизистон томони бўлди. Унда БМТга аъзо давлатлар ва Ташкилот агентликлари делегациялари иштирок этди.

Учрашув иштирокчилари тоғли ҳудудларнинг экотизимларини яхшилаш, уларда истиқомат қиладиган аҳолининг фаровонлигини ошириш, музликларни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов ўз нутқида мамлакатимизда тоғли ҳудудларни ривожлантириш, улар аҳолисининг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини таъминлаш доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. “Яшил кун тартиби”ни тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ва табиий ресурслардан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатлар қайд этилди.

Ўзбекистоннинг тоғ экотизимини муҳофаза қилишнинг устувор йўналишлари бўйича халқаро шериклар билан ҳамкорликни чуқурлаштиришга тайёр эканлиги маълум қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида таклиф этилган Бутунжаҳон экологик хартиясини ишлаб чиқиш долзарблиги таъкидланди.

Мавзуга оид

Владимир Норов: Халқаро ҳамжамиятнинг Аф...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Душанбе шаҳрида бўлиб ў...

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Москвада МДҲ Ижро...

Москва шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилиги...

Ўзбекистон ва Тожикистон Ташқи ишлар ваз...

Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи сиёсий идоралари юридик хизматларининг видеоконференц...

Сўнгги янгиликлар