Uz / Ўз Ru En

Toshkent

29/Октабрь/2020   Сиёсат

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ҳамда Сингапур ташқи ишлар вазирлиги ва транспорт вазирлигининг катта давлат вазири бўлажак икки томонлама тадбирлар бўйича таклифларни кўриб чиқди


ТОШКЕНТ, 29 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Сингапур Республикаси ташқи ишлар вазирлиги ва транспорт вазирлигининг катта давлат вазири Чи Хонг Тат билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида Ўзбекистон-Сингапур кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ахборот-коммуникация технологиялари, таълим, соғлиқни сақлаш, шунингдек транспорт, логистика ва шаҳар инфратузилмаси, қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш соҳаларида инвеститициявий ҳамкорликни кенгайтиришга икки томон ҳам қизиқиш билдирди.

Ўзбекистон томони коронавирус инфекциясига қарши кураш ва пандемиянинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирларини юмшатиш бўйича мамлакатимизда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берди.

Халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар энг муҳим халқаро масалалар бўйича икки мамлакат позицияларининг бир-бирига мос келишини мамнуният билан қайд этди.

Видеоконференцияда бўлажак икки томонлама тадбирлар, шу жумладан вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Мавзуга оид

Озарбайжон Ташқи ишлар вазири билан учра...

2020-йилнинг 6-фавраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Б...

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва ...

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлашга доир қў...

Ўзбекистон элчиси Руйиена мерияси билан ...

Ўзбекистон элчиси Қадамбой Султонов Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳри билан биродарлашган ...

Сўнгги янгиликлар