Uz / Ўз Ru En

Toshkent

Dunyo.info


26/Июль/2021   ТИВ янгиликлари

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари ва Буюк Британия давлат вазири халқаро ташкилотлар доирасида ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилди


ТОШКЕНТ, 26 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов бугун Буюк Британиянинг Европа қўшничилик ва Америка масалалари бўйича давлат вазири Венди Мортон билан видеомулоқот тарзида учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги билан ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар Афғонистондаги вазият бўйича мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга ўзаро қизиқиш билдирдилар.

Шу нуқтайи назардан, Венди Мортон 2021 йил 16 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияга юқори баҳо берди.

Халқаро ташкилотлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашув давомида томонларни қизиқтирган икки томонлама ҳамкорлик ва бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ЕХҲТнинг О...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Ўзбекистонга Европада Хавфсизлик ва ...

Ўзбекистонда электрон виза бериш вақтинч...

Ўзбекистонда электрон виза бериш вақтинча тўхтатилди...

Латвия элчиси Ўзбекистондаги миссиясини ...

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Латвия элчиси Михаилс Попковсни Ўзбе...

Сўнгги янгиликлар